

"Мен тасдиқлашим мумкинки, Дортмундга музокаралар учун учиб бордим. Цорк бизга "Боруссия" ёзда Холандни сотмоқчи эмаслигини айтди. Мен унинг қарорини ҳурмат қиламан, аммо бу унинг фикрига рози эканлигимни билдирмайди", - дейди Райола.
20 ёшли норвегиялик футболчи "Боруссия" сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол ва 10та ассист қайд этди.
Эрлингнинг немис клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, унинг трансфер нархи 110 миллион еврога баҳоланмоқда.



