"Жарима майдончасида йиқилишга ўрганиб қолишган". Лапорта "Реал Мадрид" футболчиларини симуляцияда айблади
03 фев 21:17
Янгиликлар
"Жарима майдончасида йиқилишга ўрганиб қолишган". Лапорта "Реал Мадрид" футболчиларини симуляцияда айблади
"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Реал Мадрид"нинг "Райо Вальекано" устидан қозонган ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни бўлиб ўтган баҳсда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғалаба голи 100-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан пенальтидан киритилди. Пенальти эса Браим Диаснинг йиқилишидан сўнг белгиланган эди.
"Мен "Мадрид"нинг "Райо"га қарши ўйинини кузатдим. Ҳакам қаердан 9-10 дақиқа қўшиб берганини тушунмадим. Жарима майдончаси ичида йиқилишга одатланиб қолган баъзи футболчилар ўзларига кимдир тегиб кетгандек кўрсатишди. Бундай вазиятда симуляция учун сариқ карточка бериш керак эди. Қарорлар "Райо" фойдасига ишламаганини кўрдим", — деди Лапорта.
Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг "Реал Мадрид" турнир жадвалида пешқадам "Барселона" билан орадаги фарқни 1 очкогача қисқартирди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар
Қазисан қартасан асил зотингга тортаркансанда ола байроқлар хукумдори