"Андижон": “Насаф”га қарши ўйинни Равшан Эрматов бошқариб боради

Narzulla Saydullayev
5 июл 2016
Хабарингиз бўлса керак, 5 июль сешанба куни “Андижон” жамоамиз Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финал босқичидан ўрин олган “Насаф”га қарши дастлабки учрашувини ўтказади.

Мазкур баҳсни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Насаф” ўйини “Соғлом авлод” стадионида соат 18:00да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcandijon.uz