Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"

Administrator
23 июл 2025
Мираброр Усмонов хотира турнирида Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ажойиб стадион, ажойиб турнир. Бунинг учун ЎФАга раҳмат. Саудия Арабистони, Япония каби жамоаларни бу турнирга чақирилгани ажойиб иш бўлди. Жамоамизга бу ўйинлар тайёргарликлар жараёнида жуда ҳам фойдали бўлади. Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик", -дейди Равшан Ҳайдаров.


AdministratorМуаллиф
Манба: