UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09А Серия. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирин ҳисобда мағлуб бўлди  24 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  2 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  6 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  6 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  1 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0

Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Қозоғистон билан учрашувдан (3:1) сўнг бир қатор саволларга жавоб берди.

- Бугунги ва ўтган ўйин ҳақидаги фикрларингиз...

- Бугунги ўйин билан йиғинимиз якунига етди. Ўйлайманки, ушбу йиғин 2005-2006 йилги болаларга, яъни олимпиячиларга бағишланди. Йигитлар, айниқса, биринчи марта термага келган болалар синовдан ўтиб олишди. Биз учун ахборотга эга бўлиш муҳим эди. Саволларга жавоб олдик деб ўйлайман. Ҳали ўйинларимизни таҳлил қиламиз, шаклланиш жараёнидамиз. Учрашувларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ҳали камчиликлар талайгина, ишлайдиган жиҳатларимиз кўп. Буларнинг барчасини кўриб олдик. 

- Ушбу йиғиндан қай даражада кўнглингиз тўлди? 

- Кўнглим тўлган жойи шундаки, бу йигитларни шу ерда йиғиб, кўриб олганимизда бўлди деб айта оламан. Аксарият футболчилар учун бу биринчи чақирув эди. Ўзини кўрсата олмаган футболчилар ҳам бўлди, бу ҳам керак. Бу болаларга мотивация бағишлайди. Ўз клубига қайтганида, ўз устида янада кўпроқ ишлайди ва чақирув олишга уринишади. Футболчиларнинг ҳозирги кундаги савиясини кўриб олдик. Олдинги жамоалар билан таққослаш имконимиз бор. Битта йиғинда ҳаммаси бирдан бўлмайди. Ўйлайманки, секин-аста ўйинни шакллантириб борамиз. Умуман олганда, натижа бор, бу хурсанд қилади. Бироқ камчиликларни ҳам тўғрилай билишимиз лозим.

- Муҳаммадали Ўринбоев биринчи ўйиндаги жароҳат туфайли аллақачон клуби ихтиёрига – Бельгияга учиб кетибди. Бу жароҳат жиддий эмасми?

- Мушакларидан жароҳат олди. Ўзимиз текрирайлик десак, "Антверпен" клуби вакиллари унинг қайтишини ва ўзлари тиббий текширувдан ўтказишларини хоҳлашди. Шу боис, уни Бельгияга жўнатиб юбордик.

- Кейинги йил январь ойида Саудия Арабистонида U-23 Осиё Кубоги бор, декабрда эса ФИФА кунлари йўқ. Декабрда U-23 терма жамоаси билан йиғин ўтказасизми? Бу пайтда Суперлига ва Про лига тугайди, футболчилар эса дам олиши кеарк. Шу вазият сизни қанчалик ўйлантиряпти?

- Албатта ўйлантирмоқда. Лекин иложимиз қанча. Футболчиларга озроқ дам берамиз, йиғин декабрь ўрталарига режалаштирилган. Бу пайтда легионерларни жалб этиш мушкул. Ўзимиздаги жамоалар футболчиларини йиғиб турамиз. Декабрь охирида ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади. Бу борада иш кетмоқда. Январь ойида биз мусобақага киришамиз. Ҳаммаси режалаштирилган. Кўп ўйин амалиётига эга ва оғир юкламали футболчилар билан индивидуал ишлаймиз. Бу ҳисобга олинади. Ҳаммасини ҳисоблаб бориб, декабрда бир хулосага келамиз. Жисмоний тайёргарликни қисқа вақт бўлса-да, мавжуд вазиятга қараб иш тутамиз.

- U-23 саралашида айнан U-23 терма жамоаси қатнашди. Осиё Кубогида ҳам худди ўша жамоа қатнашадими ёки раҳбарият ва ўзингизда 2 ёш кичиклар билан боришимиз керак, деган фикр борми? 

- Бор. Ҳар хил фикрлар мавжуд. Мураббийлар кенгашида бу масалани кўриб чиқамиз. Ҳозирги таркиб аъзолари Қозоғистондан 1 ёш катта эди. Шу ўйинчиларни пишитиб боряпмиз. Ноябрь ойида ҳам бир турнир бор. Эҳтимол, аралаш таркибни ўйнатиб кўрамиз. Шуни муҳокамаси кетмоқда. Ниятимиз — урғуни 2005-2006 йилги футболчиларга қаратиш.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+4   
14 окт 20:44:22
Shamsiddin Matnazarow
UZBEKISTONLIK HAKAMLAR 2027 OSIA SARALASHDA ISHLADI TURKMONISTON 2:1 SHRI LANKA BARAKAT TOPSIN YAHSHI KUNDA BIZ HAM HIZMAT KILAYLIK TKM MUHLISIDAN TASHAKURLAR .
+1   
17 окт 17:40:20
Abdusalom Mirzayev
Равшан Ҳайдаров терма жамоалар билан ишлаш бўйича энг тажрибали мураббий ҳисобланади, Ҳайдаровга фақат Қосимов тенглашиши мумкин, Копадзе, Бердиев, Абрамовлар яқинига ҳам кела олмайди.
+1   
14 окт 20:25:20
Bekzod Sharipov
Qozog'istondan 1 yosh kichik deyishgandiku). O'yinlar yomon emas. Biroq yana ham kuchayib olishimiz kerak.
-2   
14 окт 22:57:30
Дильшод
Сал пал вилоятлар командаларидан хам ўйинчи чақириб, селекция қилиш керак, фақат ўзини болларини чақирмасдан, биламиз сизни танкангиз зўр, сиздан бошқа тренер йўқ УФА учун
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика