Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"

Khoja
18 янв 2026, 07:24
U-23 терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Хитойга қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

"Ўйин 120 дақиқа бизнинг назоратимиз остида ўтди. Кўплаб вазиятларга эга  бўлдик. Бироқ озгина креативликлар етмагани сабабли гол ура олмадик. Хитой жамоаси кутканимиздек жуда яхши ҳимойланди. Афсуски пеналтида омадимиз келмади. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар турнир давомида ҳар бир учрашувда борларини бериб ҳаракат қилишди. Афсуски бугун бизнинг кун эмас экан, пеналтилар сериясида омадимиз келмади. Шу тариқа, турнирдаги юришимизни шу ерда тўхташига мажбур бўлдик. Аммо яна бир бор таъкидлайман, футболчиларимга яна бир бор миннатдорчилик билдираман. Улар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Мухлисларимиздан биздан доим ғалабалар кутишади, улардан бугунги мағлубият учун узр сўраймиз.

Аммо бугун мағлуб бўлганимизга қарамасдан, ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ. Пеналтилар серияси - лотарея. Унда бизга омад кулиб боқмади".


KhojaМуаллиф
Манба: Uzbekistan FA