Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ бугун “Металлург”га қарши назорат ўйини ўтказади

Narzulla Saydullayev
8 авг 2018
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни олиб бораётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Футболчилар Тошкент темирйўллари муҳандислик институти майдонида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишяпти.

Бугун олимпиячиларимиз “Металлург” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказишади. Ўйин соат 18:00да бошланади.

Бугунги назорат ўйинидан кейин Осиё ўйинларида қатнашадиган терма жамоанинг якуний таркиби аниқланади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа аъзолари эртага кечқурун соат 21:00да Индонезияга йўл олишади.  

Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақасига 14 август куни старт берилади. Терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги тақвими:

14 август
 
1-тур:

Ўзбекистон – Бангладеш
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақт
и: 14:00
 
16 август
2-тур:
Қатар – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти:
17:00
 
19 август
3-тур:
Таиланд – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти:
17:00
 
Изоҳ:
Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz