Равшан Эрматов "Сеул" - "Шандонг Луненг" учрашувида ишлайди

Tolibjon Qosimov
18 авг 2016
Кейинги ҳафта ОЧЛ чорак финали дастлабки ўйинлари бўлиб ўтади.

Жанубий Кореянинг "Сеуль" ҳамда Хитойнинг "Шандонг Луненг" жамоалари ўртасидаги учрашувни ФИФА ҳаками, ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдулҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Азиз Асимов захира ҳаками бўлади.


ОЧЛ-2016. Чорак финал. Дастлабки ўйин

24 август 2016. Сеул. "Сеул Уорлд Кап" стадиони

"Сеул" (Жанубий Корея) - "Шандонг Луненг" (Хитой)
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Азиз Асимов (Ўзбекистон)
Комиссар: Абдул Ғаффор Абдул Ҳамид (Мальдив ороллари)


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia