Равшан Эрматов Саудия Арабистони - Австралия ўйинини бошқаради
26 авг 2016 15:40
Янгиликлар
Равшан Эрматов Саудия Арабистони - Австралия ўйинини бошқаради
Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи, “В” гуруҳи баҳслари доирасидаги Саудия Арабистони – Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
6 октябрь куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувга бош ҳакам сифатида ФИФА ҳаками – Равшан Эрматов тайинланган. Эрматовга бу ўйинни бошқаришда қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам сифатида эса Шерзод Қосимов ишлайди.
Учрашув назоратчиси – қатарлик Сафар Толиб Баллан бўлса, комиссар – хитойлик Ту Хилианг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар