UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10“Арсенал” “Реал” ўйинчисини ижарага олади   0 08:58Olamsport: Боксчиларимизнинг "Қирол кубоги"даги натижалари, Осиё чемпионатини 7 та медаль билан якунладик  0 08:50Думбия Россия чемпионатига қайтиши мумкин   0 08:30“Манчестер Сити” Фоден билан шартномани узайтиришни хоҳламоқда   0 08:10Лондон клуби “Монако” ҳимоячисига кўз тикди   0 07:50“Лион” Фекирни қўйиб юборишга рози бўлди   4 07:30ПСЖ тез орада янги трансферини эълон қилади   0 07:10“Реал” Заниоло учун курашга қўшилди   3 01:45РПЛ. Турнинг сўнгги баҳсида "Зенит" Сочига сафар қилди  0 01:25Ўйин вақтида мураббийнинг юраги хуруж қилди  4 00:50"Атлетико" Хамес билан келишиб олди  5 00:30U-19 Европа чемпионати. Барча ярим финалчилар маълум бўлди  2 23:55Кейн: "Бу фаолиятимдаги энг яхши голларимдан бири"  4 23:25Зидан Ҳакимининг келажагига аниқлик киритди  9 23:05РПЛ. "Рубин" бир киши кам бўлиб, "Динамо М"ни мағлуб этди  1

Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди Янгиликлар

Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди

Осиё футбол конфедерацияси Аъзо мамлакатлар футбол ассоциацияларини ривожлантириш бошқармаси мутахассиси Нурайим Алимкулова ҳамда ОФК консултанти Элнур Маммадов Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюришди.

Қитъамиз футбол конфедерацияси мунтазам равишда миллий ассоциацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳар жиҳатдан ривожланишини таъминлаш бўйича турли лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириб боради. Равшан Эрматов ОФК вакиллари билан учрашди ва ассоциация фаолиятини янада самарали йўлга қўйилишини таъминлашга ёрдам берувчи лойиҳалар билан яқиндан танишди. Нурайим Алимкулова ва Элнур Маммадов Ўзбекистон футбол ассоциациясининг барча йўналишлар бўйича иш фаолиятини янада яхшилаш, ҳар бир бошқарма иш кўламини чуқур таҳлил этиш орқали илғор ассоциациялар тажрибаларини татбиқ этишда Осиё футбол конфедерацияси томонидан бевосита кўмак кўрсатилишини билдиришди.

Равшан Эрматов ҳам ЎФА ва ОФК ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиши, ўртадаги ўзаро ишончнинг янги босқичга олиб чиқилиши, қитъа футбол конфедерацияси томонидан амалга ошириладиган турли ташаббус ва лойиҳаларда Ўзбекистон вакилларининг ҳам мунтазам иштирок этиб бориши миллий футболимиз равнақига хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Учрашув давомида ОФК вакиллари шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг барча бошқармаларида фаолият олиб бораётган мутахассислар иш фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

+10   
25 июн 22:15:01
Валихонов Фарходжон
Равшан Эрматов !!!! Бабаян тугрисида узбек халки футбол мухлисларига тушунтириш бериб утинг !!!!!
+8   
25 июн 22:28:48
TAHLIL_____Uz______
Albatta "chumchuk soysa xam, kassob soysin"...! Shunday ekan futbol ishini yillar davomida futbol ichida yurganlar tushanadi... Omad R. ERMATOV.... sizni butun dunyoga korsatgan ibratli xakamlik oldi, UZB t/j jaxon chempionatiga olib chikish xech narsa emas...
+6   
26 июн 00:30:57
YAZMARKAZ
Яна бошланди мажлисбозлик, ички муаммоларни хал килмайсизларми, буекда БАБА дегани мен энг зуриман дейди, бу екда коррупция дейди, бир томонда клубларда инкироз, етар ахмок килганларинг, бирортанг чикиб шарт гапир, хамманг писиб йук булиб кетишдинку, журналистларимиз хали хам куркок, олтику́т ёки таъмагир, булмаса яна нима билмадим...
+3   
25 июн 22:07:38
UZBEK-MEN
Равшан ака бошладилар мажлисбозлик, Умид Ахмаджонов энди тугатиб ишга киришишни бошлагандилар. Яна бир йил ютказамиз мажлис пажлиси билан.
+2   
25 июн 23:04:04
JALOLADDİN
Re@l^^^Arsen@l фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
kim osha odam biz ham bilaylik
Жазосни бераман деган одам духга утриб қочиб қолди қулидан хеч нима келмай
+1   
26 июн 08:19:25
Хуршид Хошимов
Валихонов Фарходжон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Равшан Эрматов !!!! Бабаян тугрисида узбек халки футбол мухлисларига тушунтириш бериб утинг !!!!!
Бу Эрматов даврида бўмаган масала. Бу клубнинг ички қарори.
+1   
25 июн 22:51:22
SSSAAA
JALOLADDİN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Футболни ф харфини билмайдиганларам шу Бабаяан гапни ёозиб йотбдла. Муйловни ғийбат қилиб уни гунохларни тукиб не фойда. Ким йамон булса жазосни берадиган одам бор
Мукофотини хам, жазосини хам берадиган АЛЛОХ!! Одам эмас!! Узр..
   
26 июн 11:00:05
Sardor Real 92
Эрматов уйин бошкармайдими энид агар ундай буса хали эрта келди рахбарликка хакамлик килш керак хали
   
26 июн 02:03:11
fan of United
Нимага келишдикин а ???? Бабаянни яраштириб уйига ташлаб кетишармикин, қайна-қайнотасига бошқа аразламиди деб???
   
25 июн 23:05:33
JALOLADDİN
SSSAAA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мукофотини хам, жазосини хам берадиган АЛЛОХ!! Одам эмас!! Узр..
Узингиз тушинган булсангиз булгани. Ким жазо бершни
   
25 июн 22:27:47
Re@l^^^Arsen@l
JALOLADDİN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Футболни ф харфини билмайдиганларам шу Бабаяан гапни ёозиб йотбдла. Муйловни ғийбат қилиб уни гунохларни тукиб не фойда. Ким йамон булса жазосни берадиган одам бор
kim osha odam biz ham bilaylik
   
25 июн 22:20:43
JALOLADDİN
Футболни ф харфини билмайдиганларам шу Бабаяан гапни ёозиб йотбдла. Муйловни ғийбат қилиб уни гунохларни тукиб не фойда. Ким йамон булса жазосни берадиган одам бор
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг