

- Ўйинга яхши тайёрлангандик, "Навбаҳор"ни ўрганиб чиққандик. Машғулотларда яхши ишладик ва бу ўз самарасини берди.
- "Навбаҳор" каби чемпионлик учун курашаётган жамоани мағлуб этиш жамоага қанчалик куч бағишлайди?
- Ғалаба бўлса жамоа ишончли ўйнайди. Бу жамоага ишонч беради. Ўзи ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқяпмиз. Бизга рақибнинг фарқи йўқ, фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз.

- "Бухоро" иккала ўйинида ҳам стандартлар орқали ғалабага эришди. Жамоа асосий эътиборини стандартларга қаратадими?
- Машғулотларда бу борада ишлаймиз. Бўйи баланд футболчиларга стандартлар бўйича алоҳида иш қилинади.
- Навбатдаги ўйинда ўтиш ўйинида мағлуб бўлинган "Хоразм"га қарши баҳс бўлади. Бу реванш учун ўйин бўладими ёки уларни оддий рақиб сифатида кўряпсизларми?
- Ҳеч қайси рақибни оддий жамоа сифатида қабул қилмаймиз. Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёрланиб, ғалаба учун ўйнаймиз. Барча жамоаларни ҳурмат қиламиз.



