Равшан Эрматов КОНКАКАФ чемпионлар лигаси баҳсини бошқарди
11 апр 2018 12:37
Янгиликлар
Равшан Эрматов КОНКАКАФ чемпионлар лигаси баҳсини бошқарди
Мамлакатимизнинг энг таниқли ҳаками Равшан Эрматов бугун эрталаб бўлиб ўтган КОНКАКАФ чемпионлар лигаси ўйинини бошқарди.
Мексикадаги "Ацтека" стадионида бўлиб ўтган "Америка" ва "Торонто" клублари ўртасида кечган учрашув 1:1 ҳисобида якун топди. Бу КОНКАКАФ чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳси эди. Икки ўйин натижасига кўра "Торонто" финалга йўл олди.
Ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси юқори савияда бошқариб борди. Равшан Эрматовга қанотларда Абдулҳамид Расулов билан Жаҳонгир Саидов ёрдам беришди. Шу тариқа Эрматов ва унинг бригадаси КОНКАКАФ ўйинини бошқарган илк осиёлик ҳакамларга айланишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар