

Ушбу босқичда ғолиб чиққан жамоалар 2024 йили ўтказиладиган Америка Кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Унга кўра, жуфтликлар қуйидагича кўриниш олди:
Мексика — Гондурас;
США — Тринидад ва Тобаго;
Канада — Ямайка;
Коста-Рика — Панама.
Ўйинлар 16-17 ва 20-21 ноябрь кунлари уй-сафар тизимида ўтказилади.
Жуфтликларда мағлуб бўлган 4 та жамоа келаси йили март ойида яна 2 та йўлланма учун курашиш имконига эга бўлади.
Америка кубогида умумий ҳисобда 16 та жамоа иштирок этади. Уларнинг 10 таси Жанубий Америкадан, 6 таси эса КОНКАКАФ минтақасидан бўлади. Мусобақа 20 июнь - 14 июль кунлари АҚШда ташкил этилади.



