

Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳида Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур билан кураш олиб борадиган бўлди. Терма жамоамиз ушбу рақибларнинг барчаси билан тўқнаш келган.
Саудия Арабистони билан 10та учрашувнинг 4тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. 5та баҳсда имконият бой берилган ва 1та учрашувда дуранг қайд этилган.
Қолган учта рақибни эса доим мағлуб этган эканмиз.
Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақибларга қарши ўйинларда қайд этган натижалари:
Рақиб | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т-Н | О |
Саудия Арабистони | 4 | 1 | 5 | 13:21 | 13 |
Фаластин | 3 | 0 | 0 | 7:0 | 9 |
Яман | 4 | 0 | 0 | 10:2 | 12 |
Сингапур | 2 | 0 | 0 | 10:3 | 6 |



