

Йиғилишда “Навбаҳор” жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Мазкур йиғилишда шу кунга қадар биринчи лига вакили “Норин” жамоасида бош мураббий сифатида иш юритиб келаётган Равшан Бозоров мураббий ва футболчиларга “Навбаҳор” жамоасининг янги бош мураббийи сифатида таништирилди. Ҳозирча Бозоровга мураббийлар штабида Рустам Дўрмонов, Файзулло Аҳмедов ва Арслон Толиповлар ёрдам берадиган бўлишди.



