

"Футболда ҳозирги нархлар мени ҳайратда қолдирмоқда, аммо келажакда бундан баттар бўлиши ҳам мумкин.
Албатта, бу бошқа давр, аммо буни Криштиану билан таққослай оламан холос. Айтмоқчиманки, биз ҳамма нарсани ютган ва шу пулга арзийдиган Роналдуни кўрмоқдамиз. Феликс эса ҳали ҳеч нарса қилгани йўқ. Аммо, нархлар ҳозир шундай.
Биз футбол ишқибозлари Феликснинг шу пулга муносиблигини исботлашга имкон беришимиз керак. Агар сиз катта миқдордаги пулни ажратсангиз, бу бекорга сарф қилинмаслиги лозим", - дейди Мейрелеш.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Жоау Феликс ёзда "Бенфика"дан "Атлетико"га 126 миллион евро эвазига ўтди.




