UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  23 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Рауф Инилеев "Обод"ни тарк этгани йўқ Янгиликлар

Рауф Инилеев "Обод"ни тарк этгани йўқ

"Обод" бош мураббийи Рауф Инилеев жарроҳлик столига ётди.

Январь ойининг иккинчи ўн кунлигида оёғидаги муаммолар сабабли тиббий кўрик учун Россия пойтахти Москвага учиб кетган Рауф Инилеев жарроҳлик столига ётди. Аввалги режага кўра, Рауф Талгатович шифокорлар кўригида бўлиши ва даволаниб, 25 январь куни юртимизга қайтиши лозим эди, бироқ россиялик шифокорлар тажрибали мутахассисга жарроҳлик столига ётишни тавсия қилди.

31 январь куни жарроҳлик амалиёти бўлиб ўтди ва айтиш керакки, ҳозир ҳаммаси жойида. Рауф Талгатовичнинг соғлиғи борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Жамоамиз бош мураббийи шу кунларда шифохонада бўлиб турибди. Тез орада юртимизга қайтади клубдаги ишини давом эттиради.

Турли миш-мишларга чек қўйиш мақсадида айтиб ўтмоқчимиз, Рауф Инилеев "Обод"ни тарк этгани йўқ. Аксинча, клуб мутасаддилари жамоа устозини шундай вақтда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпти.

ОАВ ходимларидан жамоа ҳақидаги маълумотларни чоп этишдан аввал клуб расмийлари билан алоқа чиқишларини сўраб қоламиз.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика