"Сурхон" Рауф Инилеевни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказа олмайди

Narzulla Saydullayev
15 фев 2023
Бугун Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси ёпилади.

ПФЛга якуний қайдномани юбориш учун клубларда жуда оз вақт қолди.

Хабарингиз бор, яқинда Термизнинг "Сурхон" клубида тажрибали мураббий Рауф Инилеев иш бошлади. Аммо клуб Инилеевни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказа олмайди. Сабаби Рауф Талгатовичнинг УЕФА Про лицензияси муддати бир неча йил аввал якунланган. Энди Инилеев лицензия муддатини узайтириши учун УЕФАга аъзо мамлакатда малака ошириш курсида ўқиши зарур.

Хўш, "Сурхон" кимни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказаркин?


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia