Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"
18 авг 13:00
Янгиликлар


Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"
- Ўйин ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бугун яхши ўйин бўлди. Беллашув қийин ўтишини билгандик. Сабаби, "Шўртан" ва "Сурхон"га қарши муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг жамоа тушкун кайфиятда эди. Ундан чиқиш учун ғалаба қозониш керак эди.
- "Бунёдкор" яқин вақт ичида эмас, балки мавсум бошидан бери стабил натижаларга эриша олмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Ҳозир ҳеч қайси жамоа аввалги вақтдагидек осон ғалабага эришгани йўқ. Масалан, "Нефтчи" "Қўқон-1912"га қарши қийинчиликларга дуч келди. Шу боис, ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўриш лозим.
- Ёзги трансферлар ойнасида жамоани Ҳамробеков, Качорри сингари бир қатор етакчилар тарк этди. Уларнинг ўрнини тўлдира олмаслик натижаларга таъсир қилмаяптими?
- Албатта, уларнинг кетиши биз учун катта йўқотиш. Лекин уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар