Расмий хабар: “Спартак” Гус Тилни Бундеслига клубига ижарага берди

Eldor Akmurzayev
3 сен 2020
Бу ҳақда москваликлар расмий сайти хабар бермоқда.

Жамоа ярим ҳимоячиси 2020/21 йилги мавсумни ижара асосида “Фрайбург”да ўтказади. Ҳаммаси яхши кечса бу муддат яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Гус Тиль 2019 йил АЗдан 16 млн евро эвазига “Спартак”га ўтганди. У жорий мавсум РПЛда 3 ўйин (0 – асосий таркиб) ўтказди ва майдонда атиги 12 дақиқа ҳаракат қилди. 22 ёшли нидерландияликнинг “қизиқ-оқлар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.com