UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  0 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  0 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1

Расмий хабар: Ўзбекистон терма жамоаси 9 ноябрда Қирғизистон билан ўйнайди Янгиликлар

Расмий хабар: Ўзбекистон терма жамоаси 9 ноябрда Қирғизистон билан ўйнайди

Бир неча кун аввал сайтимизда Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиққанди.

Буни Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ҳам тасдиқлаган эди. Бугун ЎФА ушбу учрашув ўтказилиши борасида расман хабар берди:

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 ноябрь Тошкентда Қирғизистон миллий термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйин "Пахтакор" стадионида ташкил этилади", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.  

ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН
"Пахтакор" стадиони. 17:00

Эслатиб ўтамиз, ноябрда ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда иккита расмий ўйин ўтказади. Саралаш босқичи доирасида дастлаб 14 ноябрь куни Саудия Арабистони меҳмон бўлса, кейинчалик 19 ноябрь куни Фаластинга қарши ўйин орқали иккинчи даврага старт берилади.

Айни пайтда терма жамоамиз ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичининг "D" гуруҳида 4-турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.


Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика