Расмий хабар. Марко Обрадович "Нефтчи" футболчиси

Aslanov Jasurbek
25 фев 2021
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси таркибини кучайтиришда давом этади.

Тошкент шаҳрида янги футбол мавсумига қизғин тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси ўқув-йиғин жараёнида кўрикка таклиф этилган футболчилар билан шартнома имзолашда давом этмоқда.

Бугун жамоа кўригида бўлиб турган ва мураббийлар штабида илиқ таассуротлар уйғотган тажрибали ва моҳир сербиялик ҳужумчи Марко Обрадович билан ўзаро келишувга эришилди. Унга кўра, футболчи жорий мавсум охиригача "Нефтчи" ПФК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Нефтчи" ПФК матбуот хизмати