

"Локомотив" футбол клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизматисайтимизга хабар берди. Хабарингиз бор, чемпионлик учун курашаётган "темирйўлчилар" кеча Қўқонда "Қўқон-1912" меҳмони бўлиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Абрамов билан бирга Марат Мифтахутдинов ҳам жамоадан кетган. Мавсумнинг қолган 5та ўйинида "Локомотив"ни Мирко Йеличич бош мураббий сифатида майдонга олиб тушади. Унга Андрей Микляев ёрдам беради.
"Локомотив" клуби раҳбарияти янги бош мураббий номзодини ўрганиб чиқишни бошлади.
"Локомотив" клуби матбуот хизмати


