Расмий хабар: "Андижон"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади

Narzulla Saydullayev
28 дек 2020
Маҳоратли ҳимоячи Фарҳод Мираҳматов "Навбаҳор" билан 1+1 кўринишидаги шартнома имзолади.

У 1994 йилнинг 5 августида Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор” (Тошкент, ёшлар жамоаси, 2012 йил), “Оқ-тепа” (Тошкент, 2013 - 2016 йилнинг 1-давраси), “Обод” (Тошкент, 2016 йилнинг 2-давраси – 2017 йил), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2018 йилнинг 1-давраси), “Андижон” (Андижон, 2018 йилнинг 2-давраси – 2020 йил) жамоаларида ўйнаган.

Биз Фарҳод Мираҳматовга “Навбаҳор”даги фаолиятида омад ёр бўлиши ва чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz