Расман: "Ювентус" Пирлонинг истеъфосини эълон қилди
28 май 2021 15:20
Янгиликлар
Расман: "Ювентус" Пирлонинг истеъфосини эълон қилди
"Ювентус" Андреа Пирлонинг бош мураббийликдан истеъфога чиқарилганини эълон қилди.
"Маэстрога жасорат, мақсадга содиқлик, ҳар куни кўрсатилган эҳтирос учун миннатдорчилик билдирамиз.
Юракдан Андреага келажакда барча ажойиб нарсаларни тилаб қоламиз", - дейилади клуб хабарида.
42 ёшли мутахассис Турин клубини 2020/21 йилги мавсум бошидан бери бошқараётганди. "Юве" у билан Кубок ва Италия Суперкубогини қўлга киритди ва А Серияда 4-ўринни эгаллади.
Пирлонинг ўрнига Аллегрининг келиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар