

Туринликлар 21 ёшли италиялик футболчини Генуя клубига 2021 йилнинг 30 июнига қадар ижарага беришди.
Пеллегрини "Рома" тарбияланувчиси ҳисобланади. У шунингдек "Кальяри" таркибида ҳам тўп тепган.
Футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 6та ассист қайд этди.




