

Қарор УEФА қўмитаси томонидан қабул қилинди.
Аввалига, мусобақа янги мавсумининг бошланиши баҳорга қолдирилганди ва мусобақа формати ўзгариб, фақатгина плей-офф ўйинларини ўз ичига олиши керак эди.
“Иштирокчи клубларнинг ҳаракатини чеклаш уларнинг учрашувларини ўтказишда жиддий қийинчилик туғдиради ва икки клуб аллақачон мусобақада қатнашишдан бош тортган. УEФА ижро қўмитаси мусобақанинг бошланишини яна кейинга қолдиришнинг иложи йўқлигини таъкидлайди ва ёш футболчиларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлиги устувор вазифа бўлиш керак деб ҳисоблайди”, дейилади ташкилот баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг амалдаги ғолиби Рауль Гонсалес бошқарувидаги “Реал” ёшлари ҳисобланади.



