Расман: Хорхе Сампаоли Лига 1 жамоаси бош мураббийига айланди

Eldor Akmurzayev
9 мар 2021
Бугун “Марсель” матбуот хизмати, Хорхе Сампаоли жамоа бош мураббийига айланганини расман тасдиқлади.

Клуб директори Пабло Лонгория мутахассисни оммага таништирди. Андре Виллаш-Боаш истеъфога чиқарилганидан кейин жамоани вақтинча Нассим Ларге бошқараётганди.

Сампаоли янги жамоадаги дебютини эртага, Франция чемпионати 22-тури доирасида қолдирилган “Ренн”га қарши баҳсда ўтказади.

“Марсель” 27 та ўйин ўтказган халда мусобақа жадвалида 39 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Маълумот ўрнида, 60 ёшли аргентиналикнинг сўнгги иш жойи “Атлетико Минейро” бўлган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OM_Officiel