Расман: "Виссел Кобе" яна бир таниқли ўйинчини ўз сафига қўшиб олди
27 июл 2019 12:39
Янгиликлар
Расман: "Виссел Кобе" яна бир таниқли ўйинчини ўз сафига қўшиб олди
Белгиялик ҳимоячи Томас Вермален "Виссел Кобе" футболчисига айланди.
Томас Вермален "Барселона"да 2014-2019 йиллар давомида ўйнаган. Футболчи ва клуб ўртасида имзоланган шартнома шу ёзда якунига етди.
Япония клубида олдин "Барселона"да ўйнаган футболчилар Андрес Иньеста, Давид Вилья ва Серхи Сампер, шунингдек германиялик Лукас Подольскилар ўйнамоқда.
Ҳимоячи Каталония клубига 2014 йилда "Арсенал"дан ўтган ва 53та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассистга эришган.
"Виссел Кобе" айни пайт J League да 18та клуб орасида 15-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар