Расман: Ван Марвейк Ўзбекистонга келмайди, у Австралия бош мураббийи бўлди

Narzulla Saydullayev
25 янв 2018, 07:25
Голландиялик Берт ван Марвейк Австралия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

65 ёшли мураббий терма жамоани ЖЧ-2018га тайёрлайди ва мундиалда ишлайди

Австралия футбол Федерацияси раҳбари Стивен Лоуи ван Марвейк бош мураббий бўлганига изоҳ берди: «Бу Австралия футболи учун ажойиб янгилик. Ван Марвейк — жаҳон даражасидаги мураббий. У Голландияни ЖЧ-2010 финалига, Саудия Арабистонини ЖЧ-2018га олиб чиққан.

У бизнинг терма жамоани жуда яхши билади. Сабаби саралашда битта гуруҳда бўлгандик ва у бизни яхшилаб ўргангани аниқ».

Австралия ЖЧ-2018да Франция, Дания ва Перу билан бир гуруҳдан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, ЎФФ Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган мураббийлар орасига Берт Ван Марвейкни ҳам қўшган эди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: socceroos.com.au