Расман: Тухель “Челси” ҳимоячиси жамоани тарк этишини айтди

Eldor Akmurzayev
25 апр 2022
“Челси” устози Томас Тухель жамоа аъзоси Антонио Рюдигер клубни тарк этаётганини тасдиқлади.

“У кетишни хоҳлайди, вазият шундай. У бу ҳақда менга ўзаро суҳбатимизда айтиб берди.

Мен ҳам, клуб ҳам ҳамма нарсани қилиб кўрдик, аммо санкциялар сабаб у учун курашни давом эттиролмадик. Қўлларимиз боғланган. Бу унинг шахсий қарори деб ҳисобламаймиз.

У бизнинг футболчимиз ва мавсум якунига қадар шундай бўлиб қолади ҳам. Бироқ, ҳолат ҳафсалани пир қилади. Уни жуда соғинамиз. У жамоадошларини кучлироқ қилади, уларга 50-55 ўйинни қойилмақом даражада ўтказиш учун ирода бера олади.

Мен учун эса у охирги 1,5 йил ичидаги энг яхши ҳимоячиларимдан биридир. Янги ечим излашимиз лозим”, дейди немис мутахассиси.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport