Расман: Турк гранди Икарди ва Матани ўз сафига қўшиб олди

Eldor Akmurzayev
9 сен 2022, 09:05
“Галатасарой” Мауро Икарди ва Хуан Мата билан шартнома имзолади.

Турк гранди 29 ёшли Икардини ПСЖдан ижарага олди. Аргентиналикнинг маоши 6,75 млн еврони ташкил қилади. У мазкур суммадан 6 млн еврони парижликлардан, 750 мингини эса истанбулликлардан олиши кўзда тутилган.

Шунингдек, “Галатасарой” МЮни эркин агент сифатида тарк этган Хуан Матани ҳам ўз сафига қўшиб олди. 34 ёшли испаниялик билан келишув 1+1 кўринишида бўлади. Матанинг йиллик маоши эса 1,9 млн еврони ташкил этиши айтилмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: galatasaray.org