Расман: Тимати Фосу-Менса "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтирди

Aslanov Jasurbek
20 окт 2016
"Манчестер Юнайтед"нинг ёш ҳимоячиси Тимати Фосу-Менса манкунианлар билан шартномани 2020 йилгача узайтирди.

Бу ҳақда "қизил иблислар" расмий сайти эълон қилди.

Ҳимоячи 2020 йилгача тузилган битимни яна бир йилга узайтириш имконига эга.

Фосу-Менса 2014 йилда "Юнайтед"га келган эди.

"Клубда ўтказган ҳар бир дақиқамдан роҳатланаман ва ҳар куни янги нарсаларни ўрганишда давом этаман" - дейди Фосу-Менса.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia