Расман: Суннатилла Поёнов "Сурхон" футболчисига айланди

Sherzod Nurmatov
3 янв 2025
Жамоа қишқи трансфер ойнасидаги биринчи трансферини эълон қилди.

"Энди асосий таркибимизда рақобат янада кучаймоқда. Жамоамиз сафига иқтидорли қанот ҳимоячиси Сунатилло Поёнов қўшилди. 20 ёшли футболчи ўтган мавсум ижара асосида "Қўқон-1912" жамоасида ўйнаб, Суперлига йўлланмасини олишда катта ҳисса қўшди. Шунингдек, 2024 йилда айнан унинг голи "Қўқон-1912"да йилнинг энг чиройли голи деб топилди.

Суннатилла Поёнов

Туғилган санаси: 2004 йил 16 июнь

Амплуаси: чап қанот ҳимоячиси

Ўйнаган клублари: "Пахтакор", "Қўқон-1912"

Маълумот учун, Поёнов ўтган мавсумнинг биринчи қисмида "Пахтакор" сафида 3 та учрашувда майдонга тушган. Иккинчи даврани эса "Қўқон-1912" жамоаси сафида ижарада ўтказган ва Про лигада 13 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Аввалроқ Термиз жамоаси "Пахтакор" чап қанот ҳимоячиси Суннатилла Поёновни қўлга киритаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати