UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди Янгиликлар

Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди

Прожекторлар кечикаётгани сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" ўйини қолдирилди.

Бу ҳақда ЎзПФЛ расман маълум қилди.

"Самарқанддаги "Динамо" стадиони жорий йилнинг 22 июнь санасида тест тариқасида Суперлиганинг 12-тур учрашувини қабул қилганди. Ўйинга қадар бўлган келишув давомида стадион 25 июлга қадар тўлиқ тайёр бўлиши юзасидан кафолат берилганди. 

Лигага маълум бўлишича, стадион прожекторларнинг керакли қисмлари ҳозирга қадар Ўзбекистонга кириб келмаган. Бу эса стадион 3-август санасига қадар Суперлига учрашувини қабул қилиш учун тайёр бўлмаслигини билдиради. Мазкур иш билан шуғулланаётган компания 10 августгача барча масалани ҳал қилишга ваъда бермоқда. 

Қайд этиш керак, Самарқанд вилояти ҳокимлиги стадион билан боғлиқ қолган барча талабни бажарди. Қўшимчасига, шаҳарнинг ўзида Суперлига талабига жавоб берувчи яна битта стадион тайёрлаш ишлари бошланган. Шуни ҳисобга олган ҳолда "Динамо" клубининг Суперлига 14-туридан ўрин олган Навбаҳоръга қарши ўйини қолдирилади. Яъни, кейинроқ Лига беллашувни Самарқанднинг ўзида ташкил этиш чорасини кўради ва аниқ санани эълон қилади. 

Мазкур стадиондаги кейинги беллашув 6-август куни Ўзбекистон кубоги доирасида "Сурхон" ва "Хоразм" ўртасида бўлиб ўтади. Кубокда турли мусобақалар вакиллари иштирок этади ва табиийки, прожекторлар билан боғлиқ талаб Ўзбекистон кубогида бир мунча юмшоқроқ. "Динамо" стадионининг айни вақтдаги ёритгичлари кубок учрашувини ўтказиш имкониятини беради", -дейилади ПФЛ берган баёнотда.


Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика