Расман: Сидиқов "Қўқон-1912"га қайтди

Sherzod Nurmatov
20 янв 2026, 16:25
Сўнгги мавсумларда "Насаф" шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов фаолиятини Қўқонда давом эттиради.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

29 ёшли футболчи қўқонликлар таркибида 2 йил тўп тепади.

У 2016 йилдан 2018 йилга қадар, шунингдек, 2022 йилда ҳам "Қўқон-1912"да ўйнаган.

Сидиқов ўтган мавсум "Насаф" либосида 23 ўйинда қатнашиб, "1+1" қайд этган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати