Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси

Iskandarov Abdulaziz
28 авг 2025
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ўзига янги жамоа топди.

Ҳамюртимиз фаолиятини Қозоғистоннинг "Тобол" жамоасида давом эттиради. Клуб матбуот хизмати бу ҳақида расман маълум қилди ва футболчимизни таништирди. Шаҳбоз Умаровнинг сўнгги жамоаси ушбу мамлакатнинг "Турон" клуби бўлган эди. У фаолияти давомида  ОКМК, "Энергетик-БГУ", БАТЭ, "Ордабаси" жамоалари либосида тўп тепган. 

Трансфермаркет портали Умаровнинг қийматини 400 минг еврога баҳолаган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia