Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди

Administrator
19 июл 2024
Наманган клуби янги бош мураббийни жамоага таништирди.

"Бугун оқшомда жамоамиз қароргоҳига Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов  ташриф буюриб, футболчилар билан учрашди.

Учрашув давомида  вилоятимиз раҳбари “Навбаҳор” жамаси мураббийлар штаби вакиллари ва футболчиларга Сергей Лушчанни бош мураббий сифатида таништирди.

Лушаннинг жамоамиздаги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз", -дейилади "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати берган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун илгари Championat.asia сайти "Навбаҳор"нинг янги бош мураббийи айнан Сергей Лушчан бўлиши ҳақида хабар берганди.

Эшитдик-да! Сергей Лушчан – "Навбаҳор" бош мураббийи


AdministratorМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати