

“Канонирлар” раҳбарияти испаниялик футболчи билан шу йилнинг июнь ойида якунланадиган шартномани узайтирмасликни лозим топган. Касорла жароҳат сабаб 2016 йилнинг октябрь ойидан бери майдонга тушмаётганди.
Маълумотларга кўра, 33 ёшли хавбекнинг “Вильярреал”га қайтиши мумкин экан. Касорла “Арсенал” 2012 йили кўчиб ўтганди. У ушбу клуб сафида барча турнирларда жами 180та учрашувда майдонга тушиб, 29та гол киритган. Санти “канонирлар” билан икки бор Англия Кубоги ҳамда Суперкубогида зафар қучган.




