

Самарқандликларнинг Тошкентдаги машғулотларида қатнашган Санжар Шоаҳмедов клуб билан бир йиллик шартнома имзолади. 33 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсум "Сўғдиёна" клуби сафида Суперлигада 23 ўйинда майдонга тушган.
Санжар фаолияти давомида ОКМК, "Локомотив", "Қизилқум", Қатар ва Малайзия клубларида тўп тепган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси сафида майдонга тушган.




