

Итальян клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, 31 ёшли чилилик футболчи 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. "Интер" ушбу битим мутлақо текинга амалга оширилганини билдирмоқда.
Олдинроқ, Санчес "Манчестер Юнайтед" таркибида тўп тепган ва 2019/20 йилги мавсумда "Интер" либосида ижара асосида ўйнаган эди.
Хабар берилишича, футболчи "Интер"да йилига 7 миллион евро ишлаб топади.
Футболчи Милан жамоаси сафида А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 9та ассист қайд этди.



