Расман: Сампаоли иккинчи маротаба "Севилья" бош мураббийига айланди

Iskandarov Abdulaziz
6 окт 2022
Клуб бу ҳақида расмий хабар берди.

Аргентиналик мураббий билан 2024 йилгача шартнома имзоланди. У бугун жамоа билан биринчи машғулотини ўтказади. Сампаоли иккинчи маротаба андалусияликлар устози сифатида клубда иш бошлади. Мутахассис 2016/2017 йилги мавсумда ҳам жамоада фаолият олиб борганди. 

Ла Лиганинг 7-туридан сўнг "Севилья" 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 17-поғонасида кетмоқда. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo