Расман: Садио Мане – "Ал Насср" футболчиси!

Administrator
1 авг 2023
Буни "Бавария" ва "Ал Насср" клублари тасдиқлади.

"Ал Насср" клуби расман Садио Мане трансферини эълон қилди. Ушбу ўтишни "Бавария" ҳам тасдиқлади.

Аввалроқ, "Бавария" ушбу трансфердан 28-30 млн евро ишлаб олиши маълум қилинганди. 

Садио Мане "Ал Насср"да йилига 40 млн евро маош олади. Мане Саудия Арабистони клубида Криштиану Роналду, Марцело Брозович, Алекс Теллес ва Секо Фофаналар билан бирга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Мане "Бавария"да битта мавсум ўтказди ва 12 та гол ва 6 та ассист қайд этганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: https://twitter.com/AlNassrFC_EN