

Франциянинг ПСЖ клуби Ренату Саншешни расман ўз футболчиси сифатида таништирди. Томонлар 2027 йилгача шартнома имзолашган. Аввалроқ ушбу трансфер нархи 15 млн евро атрофида бўлиши маълум қилинганди.
Саншеш ўтган мавсум "Лилль" таркибида барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.



