Расман: "Қизилқум" "Бухоро" собиқ футболчиси билан битим тузди

Sherzod Nurmatov
30 янв 2024
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган навоийликлар навбатдаги трансферни амалга оширишди.

Фаолияти давомида "Бухоро", "Истиқлол" ва "Турон" жамоаларида тўп тепган ярим ҳимоячи Файзулло Жуманқўзиев бўлажак мавсумда "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади.



Футболчи клуб билан 1 йиллик шартномага имзо чекди. 

25 ёшли футболчи ўтган мавсум "Турон" таркибида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати