Расман: Ўзбекистонда трансфер ойнаси 18 июндан очилади
04 июн 2018 18:58
Янгиликлар
Расман: Ўзбекистонда трансфер ойнаси 18 июндан очилади
12 июнь куни Суперлигада 15-тур учрашувлари якунига етади ва Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати муносабати билан миллий чемпионатимизда қисқа танаффус юзага келади.
Про-лигада эса 29 июндан жамоалар таътилга йўл олишади.
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ёзги трансферлар ойнаси 18 июнь – 15 июль саналари оралиғида бўлишини маълум қилади. Трансферлар ойнаси очилиш ва ёпилиш саналарига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади. Суперлига ҳамда Про-лига иштирокчи жамоалари мазкур давр оралиғида ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олиш имкониятига эга бўлишади.
Ўзбекистонда ёзги трансферлар даври регламентда белгилангани каби, 4 ҳафтадан ошмайдиган муддатда, яъни 18 июнь - 15 июль саналари оралиғида бўлиши ФИФА томонидан тасдиқланган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар