Расман: Ўзбекистон Осиё Кубоги-2027ни ўтказиш учун даъвогар. Бироқ...

Narzulla Saydullayev
1 июл 2020, 15:05
Кеча 2027 йилги Осиё Кубогини қабул қилиш учун ариза беришнинг сўнгги куни эди. Бугун ОФК ушбу мусобақани қабул қилишни истаётган давлатларни расман эълон қилди:

Ҳиндистон
Эрон
Қатар
Саудия Арабистони
Ўзбекистон

Энди мамлакатлар ўз аризалари ҳақида батафсил маълумот тайёрлашлари лозим. Эслатиб ўтамиз, энг асосий талаблар қуйидагилар:

Халқаро аэропортдан кўпи билан 200 км узоқликда жойлашган 2та шаҳар.

Минимум 8та стадион,

Стадионларнинг минимал сиғими:
20000 - гуруҳ босқичи (очилиш ўйинидан ташқари), 1/8 финал ва чорак финаллар учун,
40000 ярим финаллар учун,
50000 очилиш ўйини ва финал учун.

Ёритиш - минимум 2500 люкс.

30та беш юлдузли меҳмонхона", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Маълумот учун, Ўзбекистонда айни пайтда 50 минг томошабин сиғадиган стадион мавжуд эмас. Бундан ташқари беш юлдузли меҳмонхоналар сони айни пайтда Ўзбекистонда 2 ёки 3тани ташкил этади. Стадионлардаги ёритиш тизими ҳақида кеча сайтимизда хабар чиққан эди. Унга кўра энг яхши кўрсаткичга эга "Бунёдкор" стадиони ёритиши 1900 люксга тенг.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia