

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар бермоқда. Тажрибали мутахассиснинг олмалиқликлар билан янги келишуви 2025 йилнинг сўнггига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "Эшитдик-да!" рукни орқали 51 ёшли мутахассиснинг АГМК билан 3,5 йиллик битимга имзо чекиши ҳақида хабар берган эдик.
Қосимов 2019 йилдан бери олмалиқликларни бошқармоқда. Жамоа жорий мавсум Ўзбекистон Суперлигаси 1-даврасидан кейин 21 очко билан 6-ўринда бормоқда.



