Расман: "Милан" ўз сафига икки футболчини қўшиб олди

Aslanov Jasurbek
17 авг 2018, 15:50
"Женоа" ярим ҳимоячиси Диего Лаксальт ва "Вильярреал" форварди Самуэль Кастильехо фаолиятини "Милан"да давом эттиради.

Бу футболчилар "россонерлар" билан шартнома имзолашди.

Ҳозирча битим неча йилга мўлжалланганлиги маълум эмас.

Келишув бўйича ҳужумчи Жанлука Лападула "Женоа"га, форвард Карлос Бакка эса "Вильярреал"га йўл олди.

"Милан" ёзги трансфер ойнасидаги ишини якунлади" - дейилади "Милан" баёнотида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: acmilan.com