Расман: "Милан" норвегиялик тўпурарни қўлга киритди

Alisher
1 окт 2020
"Будё-Глимт" форварди Йенс Хеуге А Серияга йўл олди.

20 ёшли ҳужумчи "Милан" билан шартнома имзолади. "Россонерилар" ўйинчининг трансфери учун 5 миллион евро миқдорида маблағ сарфлашди.

Эслаб ўтиш жоиз, Милан клуби Европа Лигаси квалификацион босқичида "Будё-Глимт" билан ўйнади. Ўшанда итальянлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Норвегияликлар сафида икки голга ҳам Хеуге муаллифлик қилди.

Форвард Норвегия чемпионати доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 9та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/acmilan